ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАДАНИЯТИ

Authors

  • Исомиддинов Юнусжон Юсуббоевич Самарқанд давлат чет тиллар институти (PhD), катта ўқитувчиси

Abstract

Бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияни бартараф этишга доир янги ижтимоий механизм шаклланмоқда. Йиллар мобайнида Ўзбекистон коррупция илдиз отган давлатлар халқаро рейтингида пешқадамлардан бўлиб келган. Шу билан бирга, бу бало барча соҳалар ривожига ва бошланган ислоҳотлар самарадорлигига жиддий таъсир қилиб келмоқда. Ана шундан ижтимоий муҳитнинг моҳиятини чуқур англаб етган ҳукуматимиз томонидан коррупцияга нисбатан мамлакат миқёсида жиддий ҳаракат бошланди. Натижада, давлатимиз Президенти томонидан 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бунда бу иллатга қарши курашишда барча имкониятларни бирлаштириш ва тизимли ёндашув устуворлик касб этди. Мазкур қонуннинг 4-моддасида шу соҳага оид принциплар белгиланди: “қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги”[1.].

Downloads

Published

2022-07-23

How to Cite

Исомиддинов Юнусжон Юсуббоевич. (2022). ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАДАНИЯТИ. E Conference Zone, 29–33. Retrieved from http://econferencezone.org/index.php/ecz/article/view/1400

Issue

Section

Articles