ЖИГАР ЦИРРОЗИНИНГ ТАРҚАЛИШ ЧАСТОТАСИНИНГ ГЕНДЕРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА 21 ЙИЛЛИК ЎЗГАРИШЛАРИНИ АНДИЖОН ШАРОИТИДА ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАВСИФИ
Abstract
WHOSIS (2008) маълумотларига кўра, дунёда жигар цир-рози (ЖЦ) билан касалланиш, ҳар юз минг аҳолига 20-40 та бемор тўғри келганлиги эътироф этилган ва унинг тарқалиш частотаси, тадқиқотчиларнинг олган натижаларига бўйича, барқарор ўсишда давом этмоқда. Мавжуд адабиётлар тахлил кўрсатадики, жигар циррозларининг эпидемиологик тавсифлари ўзгариб бормоқда: деярли дунёнинг барча мамлакатларида касалликни барқарор ўсиши қайд этилмоқда. Бундан ташқари, ушбу касалликлари бор беморларда, юрак-қон томир каксалликларининг ривож-ланиш хавфи ошганлигини ҳам тасдиқлаб берилган. Тақдим этилган маълу-мотлар ва эпидемиологик тадқиқотлар, аҳоли орасида жигар циррозининг профилактикасига оид дастурларни амалга оширишда, ҳамда, ушбу ижтимоий аҳамиятли жигар касалликларини ўрганиш учун, истиқболли илмий мавзу-ларни белгилашда қимматли ва аҳамиятлидир.