ЖИГАР ЦИРРОЗИНИНИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ТАРҚАЛИШИ ВА 21 ЙИЛЛИК ЎЗГАГИШЛАРИ
Abstract
Замонавий клиник тавсияларда ва илмий тадқиқотларда, жигар фибрози ва циррозига оид янги, уларнинг профилактикасида муҳим аҳамиятли бўлган маълумотлар тақдим қилинган ва/ёки умумлаштирилган. Хусусан, улар орасидан қайд этиб кўрсатиш керакки, жигар фибрози бириктирувчи тўқиманинг жигарда турли касалликлар ва хатар омилларининг сурункали таъсири оқибати бўлиб шаклланиши туфайли ривожланади. Мавжуд клиник фундаментал тадқиқотларда, асосан махсус эпидемиологик илмий тадқиқотлар жуда оз бажарилганлиги эътиборга тушади (кўплаб малакатларда эса, умуман йўқ), яна тасдиқланганки, жигар циррози – бу диффузли жараён, фиброз ва жигарнинг нормал тузилмасини трансфор-мацияланиб тугунлар ҳосил бўлиши билан тавсифланади. 2022 йил 28 январ-даги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги, ҳамда, ушбу йўналишда қабул қилинган бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб масала ҳисобланади.
Изланиш мақсади. Жигар циррозини Андижон вилоятида тарқалиш часто-таси ва 21 йиллик ўзгаришларини ўрганиш.