ҲУДУДЛАРДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШ
Abstract
Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўрганиш соҳасида ҳудудларнинг алоҳида тармоқ хусусиятлари ва уларнинг ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларни ўрганиш яхлит ҳудуднинг таркибий таҳлили аниқлигини оширади. Мамлакатимиз иқтисодиёти таркибий тузилишида бугунги кунгача қишлоқ хўжалиги тармоғининг улуши асосий тармоқ ва соҳалар қаторида сезиларли улушга эга бўлсада, амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар натижасида яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми ортиб борган ҳолда улуши пасайиб бормоқда. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби сифатида иқтисодиётнинг миллий ва ҳудудий кесимида саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларнинг жадал суръатларда ривожланаётганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин