MAVZU: MATHEMATICS DARSLARINI KUZATIS ТАҲЛИЛ YILISH
Keywords:
Дарсни, қилиш, кўргазмали, намунавийAbstract
Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни, ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури‖да юқори малакали, эркин ва мустақил фикрлайдиган, чуқур назарий ва амалий тайѐргарликка эга бўлган, олган билим ва кўникмаларини амалиѐтда қўллай оладиган, жаҳон андозаларига мос мутахассисларни тайѐрлаш вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш ва бу борадаги қатор муаммоларни ҳал этишда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларнинг илмийпедагогик салоҳияти муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи томонидан олиб борилаѐтган машғулотлар мазмуни юқори савияда бўлиши, фан бўйича белгиланган Давлат таълим стандартлари ва тегишли фан дастурларига мос келиши шарт. Ўқитувчининг ҳар бир дарси ўқувчиларда шаклланаѐтган билим ва кўникмалар қамровини босқичмабосқич кенгайишига хизмат қилиши, уларнинг мазкур фанга бўлган қизиқишларини янада ортишига хизмат қилиши зарур