ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИНИНГ ДЕМОКРАТИК ТАБИАТИ
Keywords:
Қонун, ҳуқуқ, эркинлик, жамиятAbstract
Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиши биланоқ, пировард мақсади – эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий давлат қуриш эканлигини халқаро ҳамжамиятга эълон қилиб, уни давлатимизнинг Асосий Қонуни –Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйди. Бинобарин, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни шакллантириш шароитида шахснинг ҳар томонлама камол топишига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла таъминланишига шарт-шароит яратилади. Асосий Қонунимизда ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартлари бўлган қонун устуворлиги, ҳуқуқ ҳукмронлиги, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари реал таъминланиши, давлат ҳокимиятининг демократик тамойили бўлган ҳокимиятлар бўлинишига асосланиши ва нуфузли мустақил суд ҳокимиятининг мавжудлиги, шахс ва давлат ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга асосланган ўзаро масъуллик каби қоидалар ўз ифодасини топган.