МОРБИД СЕМИЗЛИК БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРДА БАРИАТРИК ЖАРРОХЛИК АМАЛИЁТЛАРИДАН КЕЙИН ЛИПИД АЛМАШИНУВИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ БАҲОЛАШ
Keywords:
Морбид, семизлик, билан касалланган, беморлардаAbstract
Охирги 10 йилда дунё бўйлаб семизликни тарқалиши ортди. Агар касалланиш тенденцияси шу тарзда сақланиб колса, 2030 йилга келиб дунё ахолисини 60%и (3,3 млрд. ахоли) ортиқча вазн (2,2 млрд.) ва семизлик (1,1 млрд.) билан касалланади.Семизлик эса ўз навбатида юрак қон-томир ва уларнинг асоратлари билан боғлик касалликларни ортишига сабаб бўлади. Хозирги кунда морбид семизликни даволашда самарали ва ишончли усуллардан бири бўлиб бариатрик жаррохлик хисобланади. Бу жаррохлик усули беморларни нафақат тана вазнини яққол ва турғун камайишига, балки юрак қон-томир асоратларини ва метаболик бузилишларни бартараф этишга олиб келади