Зўравонлик ҳодисасининг илмий-назарий таҳлили
Keywords:
зўравонликлар, ўринда, бўлмоқдалар, бўлувчиAbstract
Бутунжаҳон миқёсида ёшлар, айниқса ўсмирлар ўртасида юз берадиган шахслараро зўравонликлар, мактаб ўқувчилари ўртасида юз бераётган гуруҳий ёки якка тартибдаги таъқиб жамиятда оғир оқибатларни юзага келтирувчи фожеа сифатида баҳоланмоқда. БССТ маълумотларига кўра, зўравонликнинг турли кўринишлари оқибатида ҳар йили дунё бўйича 1,3 миллион одам вафот этади ва бу барча ўлимларнинг 2,5 фоизини ташкил қилади. 15-44 ёшли аҳоли ўртасида ўлим сабаблари орасида зўравонлик тўртинчи ўринда туради[1]. Бундан ташқари, миллионлаб одамлар ўлим билан тугамаган зўравонликлар – руҳий, иқтисодий, жинсий тажовузларнинг, мактаб ўқувчилари эса, гуруҳий ёки якка тартибдаги тажовуз, таъқиб, ажратиб қўйиш, калака қилиш каби бугунги ривожланишига тўсиқ бўлувчи ҳамда келажакда оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи ҳодисаларнинг қурбони бўлмоқдалар