KICHIK MAKTAB YOSHIDAGI O’QUVCHILARNING JISMONIY TAYYORGARLIGINI TAKOMILLASHTIRISHDA НАМОЁН БЎЛИШИДА ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАРНИНГ ЎРНИ
Abstract
Турли хилдаги жисмоний машқлар организмга турлича таъсир қилади ва улар жисмимиз ҳаракат қобилиятларини лозим бўлган ёки имкон даражасида намоён қилишга маълум талабларни қўяди. Одатда биз жисмоний машқларни таъсир даражасига қараб куч талаб қилувчи жисмоний машқлар ёки тезлик намоён қилишни талаб қилувчи машқлар ва бошқалар деб фарқлаймиз. Шундай ҳолатлар бўладики, бажарган ҳаракатимизни нима учун айнан кўрсатилганидек қилиб бажариш лозимлигини ёқтирмайроқ қабул қиламиз. Чунки бу қатор факторларга боғлиқ. Улар жисмоний юклама, кайфият, қоринни оч ёки тўқлиги, анжомлар, жиҳозлар, шароит ва ҳ.к.лар. Агарда жисмоний машқ орқали организмга тушадиган жисмоний юклама меъёри организмимиз тайёргарлигига мавофиқ бўлиб бажариш қийинчилик туғдирмаса, машғулотдан сўнг уни таъсирини тезда ҳис қиламиз.