ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БОШҚАРИШДА ОПТИМАЛ ХАРАЖАТЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Abstract
Озиқ-овқат саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини бошқаришда корхона молиявий фаолияти самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, корхона молиявий фаолиятида ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш орқали даромадлар ҳажмини ошириш корхонанинг молиявий имкониятларини кенгайтириши билан биргаликда, корхона ихтиёридаги инвестицион жамғармаларнинг ортиши натижасида ўз маблағлари ҳисобидан корхона фаолиятини модернизациялар имкониятларини кенгайтиради. Бу эса рақобатлашган бозор иқтисодиёти шароитида озиқ-овқат саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини тавсифловчи кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.