ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОМПЕТЕНТЛИ МУТАХАССИС ТАЙЁРЛАШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Жаҳонда таълим ва илмий тадқиқот олий таълим муассасаларида етук мутаҳассислар тайёрлаш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш индекси (ICT Development Index) ни ошириш таълим сифат даражасини янги босқичга кўтариш, бўлажак дастурчиларни математик компетентлигини ривожлантириш, Рақамли таълим муҳитида ўқув натижаларини шакллантириш механизмини такомиллаштириш, таълим конпетенциявий ёндошувларни тадбиқ қилиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб борилмоқда. Шу билан бирга бўлажак ўқитувчиларни лойиҳалаш, моделлаштириш, дастурлаш касбий компетентлигини ривожлантиришнинг таркибий, тузилмавий модулини такомиллаштириш, рақамли таълим муҳитида касбий компетентлигини ривожлантириш, замонавий дастурий воситаларни таълим жароёнига кенг татбиқ этиш, талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир талабага алоҳида мослаша оладиган ўқув материалини яратиш, ҳамда индивидуал таълимни лойиҳалаштириш бўйича илмий тадқиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.