БЎЛАЖАК ТАРИХ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ШАХСИЙ-ПЕДАГОГИК СИФАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Abstract
Бугунги ислоҳотлар даврида мамалакатимизда рақобатбардош, талабчан, маънавий етук, ташаббускор, касбий лаёқатли, замановаий илм ва ҳунарни пухта эгаллаган келажак авлод кадрларини тайёрлаш масасласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа сифатида қаралмоқда. Жумаладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 24 январда Олий Мажлисга қилган мурожаатларида ёш-авлодни тарбиялаш ва келажак авлод кадрларига қўйиладиган талабларга шундай тўхталиб ўтади: “биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур.