МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАРНИНГ “ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ”НИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Authors

  • Шарипов Шахриддин Зиядуллаевич Ўзбекистон-Финландия педагогика нститути ўқитувчиси

Abstract

Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган турли миллат ва элатларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий, маънавий-маърифий ҳаётида иштирок этишини таъминлаш миллий-маданий марказлар фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Шунингдек, барча миллат ва элатлар саъй-ҳаракатларини мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожлантириш, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш мақсадларига эришиш ғояси атрофида бирлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини, демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жараёнларида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, миллатлараро муносабатлар, чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, уларнинг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантириш, турли тиллардаги оммавий ахборот воситалари ривожини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда яшаб ўтган ва истиқомат қилаётган, жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган атоқли намояндалар маънавий-маданий ва илмий меросини тарғиб қилувчи материалларни нашр этиш, «халқ дипломатияси» механизмларидан фойдаланиш орқали хорижий мамлакатларнинг фуқаролик жамиятлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатларнинг мамлакатимизда фаолият юритаётган ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар билан «халқ дипломатияси» асосида алоқа ўрнатиш ва уни изчил ривожлантириш, мамлакатда яшаётган миллатларнинг тарихий ватанлари билан дўстлик, ҳамкорлик, маданий-маърифий алоқалар ўрнатиш1 миллий-маданий марказларнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади.

Downloads

Published

2022-12-31

Issue

Section

Articles

How to Cite

МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАРНИНГ “ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ”НИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ. (2022). E Conference Zone, 54-56. https://econferencezone.org/index.php/ecz/article/view/1853