ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АКТИВЛАР ПОРТФЕЛЛАРИНИНГ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ КАРАШЛАР
Abstract
Дунё мамлакатларида тижорат банкларининг кредит ва қимматли қоғозлар портфелларининг сифатини ошириш, хусусан, кредитларнинг даромадлилиги ва риск даражаси ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш, юқори ликвидли қимматли қоғозларга ва корпоратив қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ўртасидаги оптимал нисбатни таъминлаш масалалари илмий асосда тадқиқ қилинмоқда. Аммо, мазкур тадқиқотларда молиявий рисклар даражаси юқори бўлган, банкларнинг активлар портфелларини диверсификация даражаси паст бўлган шароитда активлар портфелининг сифатини оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятлари очиб берилмаганлиги тижорат банклари активлар портфеллари сифатини ошириш масаласи илмий асосда тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтиради.