УЗУМ НАВЛАРИНИНГ УЗУМБОШИ ВА ҒУЖУМИНИНГ МЕХАНИК ТАРКИБИ ТАҲЛИЛИ
Abstract
Узумчилик – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, хўраки, кишмиш ва шароббоп навлари МДҲ ва хорижда ҳам машҳурдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда токзор майдони 128,2 минг гектар бўлиб, ялпи узум ишлаб чиқариш 1606,9 минг тонна ташкил қилади. Дунё бўйича хўраки ва техник токзорлар майдони – 7,4 млн. га бўлиб, жумладан: Испания – 961, Франция – 961, Хитой – 785, Италия – 719, Туркия – 431 ва АҚШ – 405 минг гектар ҳисобланади. 2021-2022 йилларда 25,6 млн. тонн хўраки узум ишлаб чиқарилиб, етакчи давлатлар сифатида Хитой (11,2 млн. т.), Ҳиндистон (2,9 млн. т), Туркия (1,9 млн. т), Европа давлатлари (1,41 млн. т) ҳамда АҚШ (905,3 минг т.), Перу (700,2 минг т) ва Чили (810 минг т) ҳисобланади1. Бугунги кунда узумчилик борасида тадқиқотлар олиб бориш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Жаҳонда узумдан юқори ҳосил олиш, in vitro усулларини қўллаш орқали дунё андозалари даражасидаги сермаҳсул, витаминбоп, товарбоп, юқори самарадор янги узум навлари яратиш бўйича қатор изланишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда токзорларни кўпайтириб, узумнинг янги навларини яратиш, юқори ҳосилдорлик, витаминбопликка ҳамда экологик тоза маҳсулот етиштиришга эришиш жуда муҳим.


