ТАЛОНЧИЛИК ЖИНОЯТИ БЎЙИЧА ТЕРГОВГА ҚАДАР ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИШ ВА ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
айтганда, Мирзиёев, керак, жамиятимиздаAbstract
Барчамизга аёнки, мамлакатимиз мустақил тараққиётининг дастлабки босқичида, иқтисодиётдаги марказлаштирилган маъмурий-буйруқбозлик тизимидан воз кечиб, барча мулк шакллари тенг бўлган ва эркин муносабатларга асосланган бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишни белгилаб олди ҳамда хусусий мулк дахлсизлигига алоҳида эътибор қаратди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Энг муҳим вазифамиз – мамлакатимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни, халқимизни ҳаётдан рози қилишдан иборат. Бунинг учун эл-юртимиз аввало биз – раҳбарларнинг фаолиятидан рози бўлиши керак. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ўз аравасини ўзи тортиши, ўз соҳасидаги ишларнинг аҳволи учун ўзи шахсан жавоб бериши керак. Шундан кейин жамиятимизда ўзгариш бўлади, ривожланиш бўлади”