СИГИРЛАРНИНГ МАҲСУЛДОРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Abstract
Чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди. Жумладан 2020 йил 29 январдаги ПҚ-4576-сон “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ва 2022 йил 13 январдаги ПҚ-84-сон Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам чорвачиликка қаратилган вазифалар белгилаб берилган.