ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Abstract
Ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини бошқаришнинг инновацион ёндашувга асосланган концепциялари шаклланишида Й. Шумпетер, Ф. Никсон, Б. Твисс, Б. Санто, Э. Дандон каби узоқ хорижлик иқтисодчи олимлар катта хисса қўшишган ҳисобланади. Корхоналар бошқарувининг инновацион йўналишига мансуб бўлган илмий қаралашлар ХХ асрнинг 80 йилларидан бошлаб иқтисодий фанда кенг тарақала бошлаган. Ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувини ташкил этишнинг инновацион концепцияси янги турдаги техника ва технологияларидан, жумладан, илм-фан ютуқларидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиш асосида юқори иқтисодий самарадорликка эришиш имкониятини кенгайтириши билан аҳамиятли ҳисобланади.