ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Keywords:
ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш, инновацион бошқарув усуллари, анъанавий бошқарув усуллари, саноат инқилоби, Саноат – 2.0 ва Саноат – 3.0, техник-технологик модернизация,ташқи ва ички омилларAbstract
Мазкур мақолада ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувини ташкил этишда инновацион ва анъанавий ёндашувларнинг қиёсий таҳлилига бағишланган. ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб, иқтисодий фанда ишлаб чиқариш жараёнларида янги техника ва технологиялардан фойдаланиш асосида юқори иқтисодий самарадорликка эришишга қаратилган инновацион ёндашув шаклланди. Ҳужжатда саноат инқилобининг “Саноат – 2.0” ва “Саноат – 3.0” босқичларида ишлаб чиқариш корхоналарининг ривожланишига оид илмий қарашлар таҳлил қилинган. Ташқи ва ички омилларнинг корхона бошқарувига таъсири муҳокама қилинган бўлиб, уларнинг самарали бошқарувга таъсири очиб берилган.