ЁНҒИНЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ СОҲАСИДА МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР
Abstract
Жаҳонда бир йилда қайд этиладиган ёнғинлар сони 10–12 миллионга, қурбонлар сони 100–120 минг кишига, жароҳатланганлар сони эса 350–400 мингтага етади. Юртимизда эса йилига ўртача 11 мингдан зиёд ёнғин ҳисобга олинади. Ёнғинлар ҳар йили ўртача 300 нафардан зиёд кишининг жароҳат олишига, энг ачинарлиси, 130 нафарга яқин одамларнинг барвақт ўлимига олиб келади. Инсонлар ҳаётини, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкини ёнғиндан муҳофаза қилиш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади. Бугунги кунда уй-жой фондида, ташкилотлар ва бошқа ҳаёт фаолиятини таъминловчи объектларда ёнғинлар келиб чиқиши эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган ёнғинлар профилактикасини амалга ошириш давлат ёнғин назорати органининг зиммасига юклатилган.


