ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Keywords:
мамлакатлар, ҳисобланади, олинган, орасидаAbstract
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти турли молиявий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқирозларнинг кучайиши, мамлакатлар ўртасида турли савдо урушларининг авж олиши натижасида дунё мамлакатлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг чекланиши каби жараёнлар билан тавсифланади. Бунинг натижасида эса, дунёнинг кўпгина миллий иқтисодиётларда ЯИМ ўсишининг секинлашуви, реал даромадларнинг пасайиши, ижтимоий табақаланишнинг чуқурлашуви ва қашшоқликнинг ортиши кузатилмоқда. Камбағаллик ва қашшоқлик муаммоси дунё миқёсидаги глобал муаммолардан бири саналади, шу сабабдан БМТ Бош Ассамблеясининг 2014 йил август ойида ўтказилган сессиясида мазкур муаммо 2030 йилгача бўлган муддатда саййёрамизни барқарор ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан бири сифатидаэътироф этилган [8]. Мазкур сессияда 17 та мақсад белгилаб олинган бўлса, уларнинг орасида энг биринчиси бу камбағаллик ва қашшоқликка барҳам бериш ҳисобланади.