РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ МУҲИТИДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ
Abstract
Республикамизда бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда уларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш, касбий компетентлигини шакллантириш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш, талабалар иштирокида педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишнинг меъёрий асослари ва моддий техника базаси яратилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” муҳим устувор вазифа сифатида белгиланган. Бу борада замонавий ўқитувчига хос сифатларни ва касбий компетентлик даражаларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш уларнинг математик компетенцияларини ривожлантиришга шароитлар кенгайтирилади.